Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 604 миллион сўмлик чорва молларини талон-торож қилган МЧЖ собиқ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
Қашқадарё вилояти Миришкор туманида чорва молларини талон-торож қилган МЧЖ собиқ директорига жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Миришкор туман бўлими томонидан “Ўзбекистон қоракўлчилик” МЧЖнинг Миришкор туман филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширувда МЧЖнинг собиқ раҳбари Ч.Х. ўзининг жавобгарлигида бўлган умумий баҳоси 604,7 миллион сўмлик жами 2 429 бош майда шохли молларни сотиб юбориб, сотувдан тушган маблағларни жамият ҳисоб рақамига кирим қилмасдан талон-торож қилгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:02 / 18.07.2025
Қашқадарёда ҳайдовчи одамларни судраб кетди
20:02 / 14.07.2025
Интерпол қидирувида бўлган Ўзбекистон фуқаросини АҚШда қўлга олди
09:40 / 16.05.2025
Фарғонада бюджетдан ажратилган субсидия талон-торож қилингани аниқланди
15:44 / 14.05.2025