Қашқадарё вилояти Муборак туманида Nexia машинаси тепловоз билан тўқнашган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 8 ноябрь куни соат 7:00 ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-96 автомобил йўлининг Муборак тумани, «Сариқ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида темир йўл билан кесишмада Nexia машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

307-сонли темир йўлида 1988 йилда туғилган ҳайдовчи,С.Р. бошқарувидаги Nexia машинаси билан ТЭМ2-784 рақамли тепловоз ўзаро тўқнашув содир этган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Қарши горнизони харбий автоназорат инспекцияси томонидан суриштирув олиб борилмоқда.