Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўртада турганлар ҳам баробар гуноҳкор бўлади” — ҳайдовчилик гувоҳномасини сотиб олиш ҳақида
Йўл ҳаракати фиқҳи бўйича изланишлар олиб борган имом Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Kun.uz билан суҳбатда йўл ҳаракатига доир шариат ҳукмлари ҳақида маълумот берди.
Kun.uz Ислом динида йўл ҳақлари, йўл қоидаларига амал қилишнинг ҳукми борасида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан суҳбат ташкил этди.
Ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг қоидаларга амал қилмаслиги, йўллардаги носозликлар, баъзида масъулларнинг эътиборсизлиги аварияларга сабаб бўлаётгани Ислом динида ҳам қораланади.
Хусусан, автомактабда ўқиш учун ҳужжат топшириб, пул эвазига дарсларга бормайдиганлар ёки имтиҳонлардан пул бериб ўтадиганлар қоидани билмаслик оқибатида кимгадир зарар етказса, унинг гуноҳига порага алоқадор бошқалар ҳам шерик бўлади, дейди Kun.uz билан суҳбатда Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.
“Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким бизга алдов қилса, у биздан эмас” деганлар. Шу сабабли ўқишда бўладими, ҳужжат ишларида бўладими, қалбакилаштириш – шаръан ножоиз ҳисобланади. Автомактабларда пулга ўқиб олиб, керакли тажриба ва билимларни олмасдан машина минишга ўтирса ва кимгадир талафот етказса, бу ҳайдовчининг гуноҳига барча сабаб бўлганлар шерик бўлади. Ўртада турганлар ҳам, пул олганлар ҳам баробар гуноҳкор бўлади.
Чунки бу ерда алдов бор. Исломда алдов мумкин эмас. Ҳатто душманни ҳам урушдан бошқа пайтда алдаш мумкин эмас. Боз устига, бўйнида масъулияти бор шахсларнинг бундай ишларни қилиши умуман жоиз эмас”, – дейди суҳбатдошимиз.
Тўлиқ видео:
Суҳбат давомида йўл қоидалари амал қилиш бўйича шариат ҳукмлари, ЙТҲ иштирокчилари, гувоҳлар ва масъулларнинг ҳолати, қоидабузарларни расмга олиб, юбориш ҳамда аёллар автомобиль ҳайдашига доир кўплаб қизиқарли мавзулар ёритиб берилган.
Фаррух Абсаттаров суҳбатлашди.
Тасвирчи ва монтаж устаси – Абдуқодир Тўлқинов.
Видеолавҳа ва мақоладаги диний матнлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита экспертизасидан ўтказилган.
Мавзуга оид
18:09 / 23.03.2026
Полшалик эркак ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун назарий имтиҳондан 139-уринишда ўтди
10:43 / 05.03.2026
Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилганларни камералар аниқлайди
11:44 / 28.02.2026
1200 долларга "права" олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
10:46 / 16.02.2026