Самарқанд вилояти Жомбой туманида жойлашган гилам ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин юз берган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, бугун 2021 йил 14 ноябрь куни соат 14:53 ларда вилоят ФВБга Жомбой тумани А.Қурбонов» МФЙ Саноат ҳудудида жойлашган «Рухшона Омад Текстил» МЧЖга қарашли гилам ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар берилган.

Хабарга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 15:03 да етиб борган. Соат 15:40 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 16:06 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида корхонанинг тахминан 250-300 метр квадрат майдонда томи, шифти, калавалар ҳамда дастгоҳлар ёниб зарарланган. Ҳеч ким жабрланмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг  келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.