Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жомбой туманидаги «заправка» ёниб кетди
Жомбой туманидаги автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида Damas, Gentra ва Kia Bongo автомобилларига зарар етди. Жароҳат олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда ФВВ.
Қайд этилишича, 10 август куни соат 22:00 да туманнинг «Шайман» МФЙ ҳудудида жойлашган «заправка» ҳудудидаги автомобилларда ёнғин келиб чиққани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:15 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:21 да қуршаб олинган ва соат 22:30 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида Kia Bongo, Damas ва Gentra автомобиллар зарарланган. Тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар аниқланмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
09:45 / 21.04.2026
Самарқандда машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади
10:35 / 20.04.2026
Самарқандда ноқонуний олтин ажратиб олиш фаолиятига чек қўйилди
13:45 / 17.04.2026