Донаси 36 млн сўмлик «ААА» каби серияли давлат рақамидан 15 тача қолган — ЙҲХББ бошлиғи
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Олим Саидов Kun.uz сўровига жавобан 1 ноябрь ҳолатига кўра сотувда 15 тача «ААА» серияли авторақам қолгани, уларни исталган шахс сотиб олиши мумкинлигини маълум қилди.
«2021 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра «ААА» серияли 15 тача давлат рақам белгиси қолган холос. Ушбу авторақамларни Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида белгиланган тартибда тўловни амалга оширган ҳолда олиш мумкин.
«ААА» серияли аукцион тоифасига кирадиган рақамлар онлайн аукционда сотиб бўлинган. Қолганлари эса аукцион тоифасига кирмайди, шунинг учун уларни тўғридан тўғри буюртма асосида сотиб олиш мумкин”, дейилади таҳририятга Олим Саидов имзоси билан тақдим этилган жавоб хатида.
Бироқ ИИВ бош бошқарма бошлиғи 2021 йилнинг 10 ойида онлайн аукцион орқали нечта «UZB» серияли, нечта «ААА» серияли авторақам сотилгани, уларнинг неча фоизи жисмоний шахслар, қанчаси юридик шахслар томонидан харид қилингани, мазкур сериядаги авторақамлар савдосидан қанча пул тушгани ҳақидаги саволларга жавоб бермаган. Расмий хатда, шунингдек, хоҳловчилар «UZB» серияли авторақамларни қай тартибда сотиб олиши мумкинлигига ойдинлик киритилмаган.
Аввалроқ Олим Саидов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида «UZB», «ААА» серияли авторақамлар бирон-бир ташкилот ёки муайян шахсларга бириктирилмагани, исталган фуқаро уларни очиқ савдода харид қилиши мумкинлиги, масалан, «ААА» серияли давлат рақамлари 2017 йилдан буён 36 миллион сўмга сотилаётгани, «UZB» сериали рақамларни ҳам худди шундай тартибда исталган фуқаро харид қилиши мумкинлигини айтганди.
Тавсия этамиз
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Пулни саватга қўй ва кетавер” – ИИБ ходимлари Регистонга борган сайёҳдан 50 минг сўм сўради
Ўзбекистон | 11:52
-
Трамп Европа Иттифоқи ва Хитойга янги божлар билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 11:15
-
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди
Ўзбекистон | 11:11
-
Туркиядаги меҳмонхонада ёнғин: қурбонлар сони 76 кишига етди, 9 киши қўлга олинган
Жаҳон | 11:04
Мавзуга оид
09:32 / 25.12.2024
Ўзбекистонда авторақам 1 млрд сўмдан ортиққа сотилди
20:51 / 01.08.2024
2024 йилнинг дастлабки 6 ойида авторақамлар савдоси 3 баробар ошди
20:00 / 20.07.2024
Чексиз қоидабузарлик ҳуқуқи, синовдаги Seagull ва тестдан йиқилган “ДТМ” — ҳафта дайжести
10:54 / 18.07.2024