Янги йил ҳам яқинлашиб келмоқда... Совғалар аллақачон берила бошланди! 15 ноябрдан 25 ноябргача Huawei Band 6 ёки Huawei Freebuds 4i қурилмаларини харид қилиш билан Korzinka'дан 50,000 сўмлик ваучерга эга бўласиз. Акция Elmakon ва Mediapark'нинг жойлардаги барча дўконларида ҳамда Olcha, Asaxiy ва Zoodmall онлайн дўконларида амал қилади.

HUAWEI Band 6 – катта экран ва 24/7 SpO2 мониторингига эга фитнес браслети ҳисобланади. Huawei Band 6 браслети Huawei'нинг SpO2 кислород тўйинганлик даражасини 24/7 мониторинг қилувчи илк фитнес браслети саналади. Бу юрак уриши, уйқу сифати, стресс даражаси ва бошқаларни кузатиб бориш учун мўлжалланган саломатлик функциялари тўпламини ўз ичига олади.

Юқори самарадор ва ақлли қувват тежаш алгоритмлари фитнес браслетига юрак уриши ва уйқуни мунтазам кузатиб боришга имкон беради ва айни дамда аккумулятор қуввати 14 кунга етишини таъминлайди. Бунга қўшимча равишда, Huawei Band 6 магнитли қувватлагич ёрдамида тезкор қувват ҳам олади. Беш дақиқа олинган қувват ақлли браслетдан икки кун фойдаланиш имконини беради.

HUAWEI FreeBuds 4i – қулоқчинлар 10 соатгача узлуксиз мусиқа ижросини таъминловчи кучли аккумулятор ва фаол шовқинни камайтириш хусусиятига эга. HUAWEI FreeBuds 4i bass басс яхши чиқиши учун 10 мм лик юқори амплитудали катта динамик драйвер билан жиҳозланган.