Сурхондарё вилояти Узун туманида ер олиб беришини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган қашқадарёлик шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 9 октябрь куни, Узун туман Оқостона маҳалласида яшовчи шахс Ш.Шароф туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида 2019 йилда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи Р.Рашид, туманнинг Томчи маҳалласи ҳудудидан ер майдони олиб беришини айтиб, 3 минг АҚШ доллари ва 20 миллион сўм пулини олиб, ўзлаштириб кетганини билдирган.

Қайд этилишича, жорий йил 5 ноябрь куни Р.Рашидга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёда ер сотишини айтиб фуқаронинг 29 миллион сўм пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарёда Афғонистон фуқароларининг пулини ўзлаштирган шахсларга жиноят иши қўзғатилди