Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасида раҳбар ўзгарди
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўзгарди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ободонлаштириш бош бошқармаси раҳбари Санжар Уматов ўз хоҳишига кўра вазифасидан озод этилган. Унинг ўрнига Анвар Умаров тайинланган.
Анвар Умаров 1963 йилда туғилган, Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган.
У фаолиятини ушбу олий ўқув юртида кичик илмий ходим сифатида бошлаб, кейинчалик халқ хўжалиги ва давлат ҳокимияти идораларида масъул вазифаларда ишлаган.
Анвар Умаров шу вақтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси вазифасида фаолият кўрсатган.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026