Деҳқон хўжалиги учун ерларни ижарага ва иккиламчи ижарага бериш қоидалари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди: деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти; юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом.
Шундай тартиб ўрнатилдики, унга мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимликлари манфаатдор давлат ташкилотлари билан биргаликда ҳар йили ноябрь ойига қадар ер участкаларини тақдим этиш бўйича таклифлар тайёрлайди. Таклифлар тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясига киритилади, шундан сўнг очиқ электрон танловга қўйилади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидагиларни белгилайди: шартнома тузиш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби; инвестиция шартномаси ёки ДХШ асосида фойдаланишга киритилган ер участкаларини иккиламчи ижарага беришнинг алоҳида хусусиятлари; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага берганлик учун тўловлар.
Низом қоидалари: юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан агросаноат кластерлари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига ижарага берилган ер участкаларига; давлат органлари ва ташкилотларига берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига (ўрмон фонди ерлари бундан мустасно); давлат органлари ва ташкилотлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга инвестиция шартномаси ёки ДХШ асосида ижарага берилган ва улар томонидан фойдаланишга киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига татбиқ этилади.
Қуйидаги ер участкалари иккиламчи ижарага берилмайди: деҳқон ва томорқа хўжаликларига берилган ер участкалари (Ер кодекснинг 243-моддасига мувофиқ вақтинча фойдаланишга берилиши мумкин); жамоа боғдорчилиги, полизчилиги ва узумчилиги учун берилган ер участкалари; инвестиция шартномаси ёки ДХШ шартлари асосида ижарага берилиб, фойдаланишга киритилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
11:46 / 16.01.2025
Ерлар тоифасини ўзгартириш тартиби белгиланди
11:18 / 16.01.2025
Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилди
07:43 / 16.01.2025
11,5 гектар ерни 32 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
15:57 / 11.01.2025