Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Кўзбўямачиликка кўчат экиш" номи билан тарқаган видео ортидан Попда уч нафар мутасадди ишдан олинди
Ижтимоий тармоқларда кўчат экиш жараёнида кўзбўямачиликка йўл қўйилаётгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат Наманган вилояти Поп туманида содир бўлгани аниқланган.
Поп туман ҳокимлиги билдирган муносабатга кўра, туманда маҳаллалар кесимида олиб борилаётган кўчат экиш ишларида Боғкўча маҳалласи мутасаддиларининг ишга панжа ортидан қараб, совуққонлик билан олиб борган ишлари ҳозирда кўплаб фуқаролар, ижтимоий тармоқ кузатувчилари томонидан танқид остига олинган ва муҳокамаларга сабаб бўлган.
Аниқланишича, 26 ноябр куни Боғкўча маҳалласи раиси бошчилигида Мерос кўчасида кўчат экиш ишлари олиб борилган ва айнан маҳалла раисининг кўрсатмаси билан кўчат экиш жараёнига сохталик билан ёндашилган.
Ҳозирда барча учун ёқимсиз кўринишдаги ушбу ҳолат юзасидан Боғкўча маҳалла раиси Қаҳрамон Очилдиев , маҳалла раисининг Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари ҳамда ушбу ҳудудга боғланган маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходими Мансуржон Акбаровга тегишли чора кўрилган ва эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинган.
Шунингдек, маҳаллада олиб борилган кўчат экиш ишларини назоратга олмаганлиги учун — туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Асқаров Эркинжон Махмуталиевичга нисбатан "Ҳайфсан" эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев томонидан "Долзарб 40 кунлик" кўчат экиш акцияси илгари сурилган. Ушбу акция бўйича республиканинг барча ҳудудларида кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:41 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев бугун Наманган вилоятида бўлади
17:30 / 19.06.2026
Наманганда ИИБ терговчиси номусга тегиш жиноятини “ёпиб” юборгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
09:00 / 18.06.2026
Наманганда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаси қўлга олинди
11:55 / 12.06.2026