«МЮ» янги бош мураббийини эълон қилди
«Манчестер Юнайтед» клуби жамоани мавсум якунигача бошқарадиган янги бош мураббийни расман эълон қилди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, Ральф Рангник жорий мавсум якунига қадар «МЮ» бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Германиялик мутахассис мавсум якунлангач, икки йил давомида клубда маслаҳатчи сифатида фаолият юритади.
Сульшер истеъфосидан кейин клубни икки ўйинда бошқарган Майкл Кэррик мураббийлар штабида қолиши кутилмоқда.
Аввалроқ, ушбу мураббий танлови ва уни тайинлаш қарорига келишда «МЮ» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон иштирок этмагани айтилганди.
Маълумот учун, 63 ёшли Ральф Рангник 2015-2019 йилларда «Лейпциг» клубини бошқарганди. 2021 йилнинг ёзидан буён мутахассис Россиянинг «Локомотив» клуби спорт ишлари ва ривожлантириш бўлими раҳбари сифатида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
11:34 / 30.09.2024
Мадрид дербисида тўполон, «МЮ» йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари
12:56 / 22.09.2024
«Реал»да яна бир жароҳат, «МЮ»да омадсизлик. Кун ўйинлари
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
14:06 / 08.09.2024