Полковник Садиров Азиз Сирожиддинович – Қашқадарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

А.Садиров мазкур тайинловгача Тошкент шаҳри ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Тошев Жасур Хақбердиевич – Қашқадарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Ж.Тошев мазкур тайинловгача Қашқадарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 24-26 ноябр кунларида Қашқадарёда бўлиб вилоятдаги криминоген ҳолат билан танишган. Жумладан, 24 ноябр куни ўтказилган йиғилишда вилоятдаги криминоген вазият таҳлил қилинган ва жиноятчилик кўп содир этилаётган туманлардаги ҳолат танқид қилинган.