Ўзбекистон | 18:44 / 04.12.2021
18219
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда йўл бўйидаги 75 туп дарахтнинг атрофи бетонлаб ташланди

Мирзачўл тумани Гагарин шаҳарчасидаги Халқлар дўстлиги кўчасининг икки томонига экилган дарахтлар атрофи тротуар қуриш ишлари давомида бетонлаб ташланди.

Фото: Telegram / Хуршид Далиев
Фото: Telegram / Хуршид Далиев

Ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Экология қўмитасидан маълум қилишларича, жами 75 туп дарахтнинг атрофи бетонлаб қўйилган.

Жиззах вилояти экология бошқармаси маълумотига кўра, тротуар қурилишини “Файз-Барака" МЧЖ олиб борган.

Дарахтлардан 38 тупи арча, 7 тупи ясень, 1 тупи тут, 1 тупи акация, 1 тупи гилос, 4 тупи қайрағоч, 7 тупи эльдор қарағайи, 12 тупи айлант дарахтларидир. Экомутасаддилар аралашуви билан бетонлар бузиб олинган ва дарахтлар таги юмшатилиб, парвариш қилинган.

Фото: Экология қўмитаси
Фото: Экология қўмитаси
Фото: Экология қўмитаси​​​​​​

“МЧЖнинг ушбу ишга йўл қўйган ходимларига нисбатан расмий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди”, дейилади расмий хабарда.

Октябр ойида Kun.uz Чилонзор тумани Лутфий кўчасидаги 55 туп дарахтнинг таги ландшафт яратиш важи билан полиэтилен плёнка билан ўраб ташлангани ҳақида хабар берганди. Ободонлаштириш мутасаддиларининг бу ҳаракати натижасида дарахтларнинг айримлари қурий бошлаган, айримларининг илдиз қисмида чириш белгилари пайдо бўлганди. Кўп ўтмай бу дарахтлар Экоқўм аралашуви билан парваришга олинди.

Мавзуга оид