Ўзбекистон | 10:19 / 04.12.2021
3330
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда 10 ёшли болани уриб юбориб қочиб кетган ҳайдовчи ушланди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 10 ёшли болани уриб юбориб қочиб кетган ҳайдовчи ушланган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Kun.uz

Жорий йил 2 декабр куни Бойсун туманида кўча четида кетаётган мактаб ўқувчисини ўз машинасида уриб юборган ҳайдовчи унга воқеани ҳеч кимга айтмасликни тайинлаб, кўчага ташлаб кетган. Бу ҳақда Kun.uz’да хабар берилгандан сўнг ҳайдовчи топилган.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи 2003 йилда туғилган Э.А. бировнинг машинасини бошқариб кетаётганда таниши билан пойга ўйнаб болани уриб юборган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳайдовчига нисбатан Бойсун тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан маъмурий чора кўрилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Машина вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган.

Жабрланувчи 10 ёшли Элдор Эшбоев ҳозир вилоят маркази Термиз шаҳридаги РШТЁИМ филиалига ётқизилган ва унга малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Болада кўз кўкариш ва юз шилиниш жароҳатлари бор. Унинг аҳволи қониқарли.

Мавзуга оид