Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёда қурол-яроғ сотуви ўсмоқда. АҚШ ва Хитойнинг бозори “авжида”, Россияда йилдан йилга пасайиш
Стокҳолм тинчлик муаммоларини ўрганиш институти (SIPRI) 2020 йилдаги қурол-яроғ савдоси бўйича ҳисоботини эълон қилди.
Ҳисоботда айтилишича, пандемия ушбу соҳага халақит бера олмаган.
“Дунёнинг аксарият мамлакатларида ҳарбий харажатлар ўсди, ҳаттоки айрим ҳукуматлар COVID-19 таъсирини юмшатиш учун ҳарбий саноатга тўловларни тезлаштирди”, — дейди SIPRI дастурининг ҳарбий харажатлар ва қурол ишлаб чиқариш бўйича тадқиқотчиси Александра Маркштейнер.
Умумий даромад 531 млрд доллар
2020 йилда дунёнинг етакчи 100 компанияси қурол ишлаб чиқариш ва ҳарбий хизмат кўрсатиш ортидан 531 млрд доллар фойда кўрган, бу 2019 йилдагига нисбатан 1,3 ва 2015 йилдагига нисбатан 17 фоизга кўп демакдир.
SIPRI хулосасига кўра, пандемия даврида давлатлар қурол-яроғ ишлаб чиқарувчиларни турли салбий таъсирлардан фаол ҳимоя қилмоқда.
АҚШ дунёда етакчи
АҚШ қурол сотиш ҳажми бўйича биринчи ўринда турибди. АҚШнинг топ 100таликдан ўрин олган 41 компаниянинг қурол-яроғ сотувидан олган умумий даромади 285 млрд долларга тенг бўлди, бу бутун дунёдаги савдо ҳажмининг 54 фоизини ташкил этади. 2018 йилдан буён юқори бешталикни АҚШ компаниялари эгаллаб келмоқда. Биргина Lockheed-Martin компанияси ўтган йили 58,2 миллиард долларлик сотувни амалга оширган.
Хитой атиги беш компанияси билан иккинчи ўринда
Топ-100таликдан Хитойнинг бор-йўғи беш компанияси ўрин олган, аммо уларнинг умумий сотув ҳажми қарийб 67 млрд долларга тенг. Бу глобал савдо ҳажмининг 13 фоизини ташкил этади. SIPRI катта илмий ходими Нан Тяннинг сўзларига кўра, охирги йилларда Хитой компаниялари мамлакатнинг ҳарбий модернизация дастуридан катта фойда олган.
Евроиттифоқда BAE Systems биринчи
Евроиттифоқ ўтган йили 109 млрд долларлик қурол сотган. Бу борада 24 млрд долларлик қурол-яроғ сотган Буюк Британиянинг BAE Systems компанияси биринчи ўринда турибди. Германиянинг тўрт компанияси 8,9 миллиард долларлик қурол сотган. Рўйхатга Европанинг 26 компанияси киритилган.
Россияда йилдан йилга пасайиш
Россиянинг қурол савдоси ҳажми 2017 йилдан буён пасайишда давом этмоқда. Мамлакат 2020 йилда 26,4 млрд долларлик қурол-яроғ сотган. Бу жаҳондаги савдо ҳажмининг 5 фоизга яқинини ташкил этади. Пасайиш ўн йиллик қурол-яроғ дастурининг якунланиши ва эпидемия билан изоҳланмоқда. Ўтган йили энг кўп қурол “Алмаз-Антей” компанияси томонидан сотилган.
Бозорда қурол сотишда яна кимлар илғор?
АҚШ, Хитой, Россия ва Европадан ташқарида жойлашган компаниялар 2020 йилда жами 43,1 млрд долларлик қурол-яроғ сотган, бу 2019 йилдагига нисбатан 3,4 фоизга кўп. Уларнинг жаҳон бозоридаги савдо улуши 8,1 фоизни ташкил этади.
Исроилнинг учта компанияси 10,4 миллиард долларлик қурол сотган.
Рўйхатдан ўрин олган Япониянинг беш компанияси савдо ҳажми 2020 йилда 9,9 миллиард долларга тенг бўлди.
Жанубий Кореянинг тўрт компанияси ҳам топ-100таликка киритилди. Уларнинг умумий савдо ҳажми ўтган йилдагига нисбатан 4,6 фоизга ошиб, 6,5 миллиард долларни ташкил этди.
Ҳиндистоннинг уч компанияси савдоси ҳам 1,7 фоизга ошган.
Мавзуга оид
07:21 / 19.03.2026
Жаҳон қурол савдоси: асосий экспортчилар кимлар?
23:16 / 05.06.2025
АҚШ қурол ишлаб чиқарувчилари Мексикага 10 млрд доллар товон тўламайдиган бўлди
18:49 / 29.10.2024
Шимолий Корея Россияга 5,5 млрд долларлик қурол етказиб бергани айтилмоқда
20:11 / 07.10.2024