Жаҳон | 14:42 / 06.12.2021
5653
1 дақиқада ўқилади

Пандемия даврида дунёда қурол-яроғ савдоси ошди

Қурол ишлаб чиқарувчи топ-100 компания 531 млрд доллар фойда кўрган.

Фото: Anadolu Agency

Ўтган йили коронавирус пандемияси қурол-яроғ савдосига халақит бера олмади – кўрсаткич 1,3 фоизга ошган, деб маълум қилди Стокҳолм тинчлик муаммоларини ўрганиш институти (SIPRI).

Қайд этилишича, аксарият мамлакатларда ҳарбий харажатлар ўсган. 

Қурол ишлаб чиқариш соҳасидаги 100та йирик компания ўтган йили 531 миллиард доллар фойда кўрган.

Энг кўп қурол етказиб берувчи давлат АҚШ бўлиб турибди. Мамлакатдаги 41 компания 285 млрд долларлик қурол-яроғ сотган. Глобал қурол савдосида уларнинг улуши 54 фоизни ташкил этди.

Иккинчи ўринни Хитой компаниялари эгаллади. Хитойнинг бешта компанияси 66,8 млрд долларлик қурол сотган бўлиб, мамлакат компанияларининг жаҳон бозоридаги улуши 13 фоизга тенг бўлди. 

Йирик компанияларнинг қурол савдосидаги улушининг 21 фоизи Европага тўғри келади (109 млрд доллар).

Топ-100 рейтингидан ўрин олган Россия компаниялари ўтган йили 28,2 млрд долларлик қурол-яроғ сотган.