“Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021” нафақат юртимиз, балки хориждаги ёшларимизни ҳам қамраб олишни мақсад қилган. Форум доирасида Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан Жанубий Корея, Туркия, Германия, Буюк Британия, АҚШ ҳамда Россия Федерациясида айни пайтда таҳсил олаётган, шунингдек, меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшлар учун турли учрашувлар, давра суҳбатлари, тақдимотлар, байрам тадбирлари уюштиришни режалаштирган.
Ватандош ёшларни ўзаро бирлашган ҳолда, хорижий тажриба самарасида илм-фан, замонавий технологиялар, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва бошқа масалаларни ўзаро муҳокама қилишади ва якунда Ўзбекистон ривожи учун амалий таклифлар ишлаб чиқилади.
Жумладан, 18 декабрь куни Жанубий Кореяда магистратура ва докторантурада таҳсил олаётган ёш тадқиқотчилар илм-фан ҳамда технологиялар соҳасида ғояларини оммалаштиришга қаратилган илмий ишлар тақдимоти ўтказилади. Уч йўналишни ўз ичига қамраб олган тақдимотлар қуйидаги шўъбаларга бўлинади:
- аниқ фанлар (ахборот технологиялари ва муҳандислик);
- гуманитар фанлар (бизнес, иқтисодиёт ва туризм);
- таълим ва тиббиёт.
Тақдимотда ўз илмий изланишлари билан қатнашишни истаган ёшлар 12 декабрга қадар ушбу ҳавола орқали ариза тўлдиришлари талаб этилади. Эслатиб ўтамиз, энг яхши илмий иш тақдимотчиси пул мукофоти билан тақдирланади. Форум иштирокчиларига қулайлик яратиш мақсадида тадқиқотчиларнинг барча транспорт харажатлари қоплаб берилади.
Шу куни, яъни 18 декабрда Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Ўзбекистон ёшлари форуми – Туркия” ёшлар анжумани ўтказилади. Анжуман қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:
- Учинчи Ренессанс (ижтимоий-иқтисодий);
- New Media (ОАВнинг янги йўналишлари);
- Келажак лидерлари (бошқарув);
- Ижодий (китобхонлик ва санъат).
Туркияда таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларимиздан анжуманда иштирок этиш учун 12 декабрга қадар ариза юборишлари сўралади.
Илмий изланишдаги ёшларни бир нуқтага жамлашни ва ўзаро фикр-мулоҳаза алмашишни мақсад қилган анжуманда энг энг яхши илмий иш муаллифи ҳамда тақдимотчиси пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Шунингдек, Форум иштирокчиларининг барча транспорт харажатлари ташкилотчилар томонидан қопланади.
18 декабрь куни Буюк Британиядаги ёш ватандошларимиз учун Лондон шаҳрида “Ўзбекистон ёшлари форуми – Буюк Британия” тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда турли мавзуларда музокаралар, давра суҳбатлари, мотивацион учашувлар, викториналар, “Заковат” интеллектуал ўйини ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади. Форум доирасида ғолиблар Эдинбург ва Кардифф шаҳарларига саёҳат қилиш имкониятига эга бўладилар. Форум доирасидаги тадбирларда иштирок этишни истаган ёшлар 12 декабрга қадар















