ТОШКЕНТ/ЎЗБЕКИСТОН – 2021 йил 10 декабр – Тошкент шаҳридаги илмий анжуман вақтида Санофи Компанияси янги авлод базал инсулинини тақдим этди, энди ушбу дори воситасидан Ўзбекистон Республикасида қандли диабетдан азият чекувчи беморлар ҳам фойдаланиш имконига эга бўладилар.

Фото: Sanofi

Базал инсулин ўн йиллар давомида қандли диабетни даволашнинг асосий компоненти сифатида фойдаланиб келинаётганига қарамасдан, бутун дунёда ҳанузгача мазкур касалликни даволаш билан боғлиқ бир қатор қийинчиликлар мавжуд: қандли диабетдан азият чекувчи беморларнинг тахминан ярми даволашни орқага суришлари туфайли терапиянинг мақсадларига эриша олмайдилар [1-6], дори воситаларини киритишнинг мураккаб схемаси, уларга нисбатан бетоқатлик ҳамда талаб этилган натижаларга эришилмаслик эса даволанишга бўлган мойиллик даражаси паст бўлишининг асосий омиллари бўлиб қолмоқда.

Фото: Sanofi

Инновацион дори воситасининг қўлланиши даволанишга нисбатан мойилликни оширади: янги авлоддаги базал инсулин кунига бир маҳал қўлланади, таркибининг хавфсизлиги ва самарадорлиги эса илмий жиҳатдан исботланган [7].

Фото: Sanofi

Дори воситаси бир марталик ихчам шприц-даста кўринишида ишлаб чиқарилади, бу беморлар учун доза/миқдорни танлашда қулайлик яратади.

Дори воситаси 24 соатдан кўпроқ вақт давомида таъсир қилади, бу эса зарурат туғилганда, дори воситасини киритиш вақтини одатий инъекция вақтидан 3 соат олдинги ёки 3 соат кейинги вақт оралиғидаги бемор учун қулай бўлган вақтга ўзгартириш имконини беради.

Фото: Sanofi

Шундай қилиб, терапиянинг самарадорлиги ва қўллашнинг соддароқ схемаси беморлар орасида даволашни муддатидан аввал тўхтатишлар сонини камайтиришга кўмаклашади.

 Бугунги кунда катта ёшли одамларнинг ўндан бир қисми қандли диабет билан касалланган бўлиб, бу дунё бўйича ёши 20 дан 79 гача бўлган 537 миллион нафар кишини ташкил қилади. Таққослайдиган бўлсак, 2019 йилда бу сон 563 миллион кишини ташкил қилган. 2021 йилда диабет 6,7 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлди [8]. Ўзбекистонда қандли диабетдан азият чекувчи беморларнинг сони 2020 йилда 257 457 кишини ташкил қилиб, улардан 3263 нафари 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлардан иборат [9].