Ўзбекистон | 15:34 / 13.12.2021
11564
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи довон қалин қор туфайли вақтинча ёпилди

Довонда қор ёғиши сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Фото: Kun.uz

13 декабр куни соат 14:00 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Kun.uz’га маълум қилди.

Қайд этилишича, М-39 автомобил йўлининг довон қисмида тинимсиз ёғган қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлган. Шу боис йўлни ёпишга тўғри келган.

Айни пайтда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида ишлар бажарилмоқда. 

Мавзуга оид