Хитойда Илон Маскка “бир томчидек” ўхшаш эркак топилди
Хитойлик эркак Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси, америкалик тадбиркор Илон Маскка ўхшашлиги билан интернетда машҳур бўлиб кетди. У миллиардерга шунчалик ўхшашки, кўпчилик фойдаланувчилар уни Маскнинг эгизи деб ҳам ўйлаган.
Маскнинг қиёфадоши Tesla машинасига ўтираётганда видеога олинган. Хитойлик Маскка “бир томчидек” ўхшаш бўлишидан ташқари, унинг мимикасини ҳам ўхшата олади. Эркак видеода уни тасвирга олаётган кишига хитойчада гапиради.
Маскнинг қиёфадоши видеоси ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгач, тезда оммалашиб кетди. Одамлар икки бегона киши ўртасида бундай ўхшашлик бор бўлиши мумкинлигига ишонишмаяпти.
“Хитойда ҳамма нарсани топиш мумкин”, деб ҳазил изоҳ қолдирган фойдаланувчилардан бири.
Аввалроқ Time нашри Маскни “Йил инсони” деб топганди.
Мавзуга оид
20:47 / 08.10.2024
Хитой ЕИнинг электромобиллар борасидаги қарорига жавобан Европа алкогол маҳсулотларига янги бож жорий этди
16:40 / 08.10.2024
Хитойда математикани ўзлаштиришга қийналаётган болалар учун махсус клиника очилмоқда
21:16 / 06.10.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонса, америкаликларни Марсга қўндиришга ваъда берди
18:30 / 06.10.2024