Ўзбекистон | 18:34 / 15.12.2021
11886
1 дақиқада ўқилади

«Яшил» иқтисодиёт ва рақамлаштириш» — Кореяга давлат ташрифининг устувор йўналишлари маълум қилинди

Ўзбекистон президенти Корея Республикасига уч кунлик давлат ташрифи билан боради.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси президенти Мун Жэ Иннинг таклифига биноан 16-18 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Сеул шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашув ва музокараларда Ўзбекистон-Корея дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш йўллари кўриб чиқилади.

Энг аввало, “яшил” иқтисодиёт, рақамлаштириш, инновациялар ва юқори технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик бўйича дастур ва лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, Президентимиз Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси раҳбарияти, ушбу мамлакатнинг энг йирик компания ва банк-молия институтлари вакиллари билан учрашади.

Ташриф якунида салмоқли икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид