Жамият | 17:48 / 16.12.2021
2497
1 дақиқада ўқилади

Чироқчида фуқаронинг уйи ёниб кетди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида фуқаронинг уйи ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун 2021 йил 16 декабр куни соат 08:27 ларда Чироқчи тумани «Обод» МФЙ Қорабуруқ қишлоғида яшовчи 1968 йилда туғилган фуқаро Ш.Л.нинг уйида ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига соат 08:40 ларда 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган. Ёнғин  соат 09:22 ларда ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиндан хонадоннинг тахминан 90 метр квадрат майдонда ички ва том қисми зарар кўрган. Қутқарувчилар томонидан уй жиҳозлари сақлаб қолинган.

Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва зарари аниқланмоқда.

Мавзуга оид