Жамият | 15:31 / 20.12.2021
5515
1 дақиқада ўқилади

Самарқанддаги ошхонада газ баллон портлаши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида жойлашган ошхонада газ баллонлар портлаган ва оқибатда 10 киши жароҳатланган. Бош прокуратура матбуот котибининг хабар беришича ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Жорий йил 19 декабрь куни Самарқанд вилояти Оқдарё тумани «Наврўз» МФЙда «Лаззат» ошхонасида газ баллонлар портлаган.

Оқибатда ошхонанинг тахминан 40 метр квадрат майдонида шифт қисми ва жиҳозлар ёнган. Бундан ташқари 10 киши тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган.

Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг хабар беришича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

«Самарқанддаги ошхонада газ баллон портлагани юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди», дейилади хабарда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид