Спорт | 11:53 / 22.12.2021
26452
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон президенти Отабек Умаровни тақдирлади

Отабек Умаров «Қирғизистон Республикаси фахрий ёрлиғи» билан тақдирланди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаровни «Қирғизистон Республикаси фахрий ёрлиғи» билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

«Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида маданият ва спорт соҳасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун – Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, Марказий Осиё аралаш жанг санъати конфедерацияси (ММА) раҳбари Отабек Муҳаммадиевич Умаров Қирғизистон Республикаси Фахрий ёрлиғи билан тақдирланади», дейилади ҳужжатда.

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид