“Миллионлаб қочқинларнинг муаммоларини ҳал қилувчи ташкилот ташкил этилиши ҳукуматнинг кун тартибида турибди”, деб айтган Эрон президенти Иброҳим Раисий.
БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссариати бошқармаси маълумотларига кўра, Эронга 2021 йил бошидан бери 500 мингдан кўпроқ афғон қочқини келган.
Шу билан бирга, Эронда афғон қочқинларининг умумий сони 2,2 млнга баҳоланмоқда, яна 780 минг афғон мамлакатда доимий асосда яшайди.
БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари Филиппо Гранди Эронни қочқинларга ёрдам беришга чақирган.











