07:56 / 03.01.2022
5293

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси таркиби маълум қилинди

Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси таркиби очиқланди. Давлат статистика қўмитаси тегишли маълумот билан чиқди.

Фото: Getty Images

Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси таркибида экспорт 15,5 млрд АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, импорт 22,4 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.
 
Экспорт таркиби қуйидагича:

  • саноат маҳсулотлари – 4 млрд;
  • хизматлар – 2,3 млрд;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар – 1,2 млрд;
  • кимёвий маҳсулотлар – 1 млрд;
  • минерал ёқилғилар ва мойлаш маҳсулотлари – 821 млн;
  • турли тайёр маҳсулотлар – 708 млн;
  • машина ва асбоб-ускуналар – 617 млн;
  • ноозиқ-овқат маҳсулотлари – 475 млн. 

Импорт таркиби:

  • машина ва транспорт асбоб-ускуналари – 7,4 млрд;
  • саноат маҳсулотлари – 4,2 млрд;
  • кимёвий маҳсулотлар – 3,3 млрд;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари – 2,2 млрд;
  • хизматлар – 1,5 млрд;
  • турли тайёр маҳсулотлар – 1,2 млрд;
  • минерал ёқилғилар ва мойлаш маҳсулотлари –1,1 млрд;
  • ноозиқ-овқат маҳсулотлари – 1,1 млрд.
Top