Бу ҳақда Молия вазирлиги Kun.uz сўровига мувофиқ тақдим қилган маълумотда айтилади.
Маълум қилинишича, президент ва тадбиркорлар ўртасидаги учрашувдан сўнг маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўрганиш ўтказилган ҳамда тўланмаган, қўшимча аниқланган 692 та объект бўйича қарздорликлар мавжуд.
“Маҳаллий ҳокимликлар томонидан қарздорликларни бартараф қилиш мақсадида 338,5 млрд сўм етказилган зарарлар қопланган бўлиб, ўрганишда аниқланган қўшимча қарздорликлар ҳисобига тўлиқ бартараф қилинмаган.
2021 йил давомида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан 592 та мулкдорга 286,4 млрд сўм ҳамда ҳудудий жамғармалар ҳисобидан 2637 та мулкдорга 750,7 млрд сўм – жами 3229 нафар жисмоний ва юридик шахсларга 1 037,1 млрд сўм миқдорда компенсация маблағлари тўлаб берилган”, – дейилади Молия вазирлиги Kun.uz'га тақдим қилган расмий маълумотда.
2021 йил август ойида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказган президент Шавкат Мирзиёев уларни қийнаётган бир қанча муаммолар – хусусан, инфраструктура, солиқлар, соҳага доир қонунлар ҳамда мулк дахлсизлиги масалаларига тўхталган эди. Шунингдек, давлат раҳбари барча вилоят ҳокимларини қарздорликларни тугатиш бўйича огоҳлантирганди.
“Бугунги кунда маҳаллий ҳокимликлар бино ва иншоотларнинг бузилиши бўйича 349 нафар тадбиркордан 123 миллиард сўм қарздор. Барча вилоят ҳокимларини огоҳлантираман: 1 сентябрга қадар тадбиркорлар билан барча ҳисоб-китоблар якунига етказилиши, бир сўм ҳам қарздорлик қолмаслиги шарт”, –







