Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:18 / 06.01.2022
30172
2 дақиқада ўқилади
Бир қанча товарларни Ўзбекистонга олиб киришда импорт божи бекор қилинди
Имтиёзлар 2022 йил 31 декабргача амал қилади.
Фото: Getty Images
Президентнинг 2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
2022 йилнинг 31 декабрига қадар Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда импорт божининг ноль ставкаси қўлланадиган товарлар рўйхати:
- 0105-товар позициясида кўрсатилган янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар;
- буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни;
- 1006-товар позициясида кўрсатилган гуручдан ташқари бошқа усулларда қайта ишланган (масалан, оқишоқ ёки янчилган кўринишда пўсти тозаланган, босилган, ёрма қилиб қайта ишлов берилган, (оқланган) бошоқли донлар;
- бутун, ёрма кўринишида босилган ёки янчилган бошоқли дон муртаги;
- кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракциялари;
- совун; таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган, бруслар шаклидаги ёки қолипланган буюмлар кўринишидаги совун сифатида ишлатиладиган юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва воситалар;
- суюқлик ёки крем кўринишидаги ва чакана сотиш учун қадоқланган, таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган, юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва терини ювиш воситалари;
- юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар (совундан ташқари); таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган (3401-товар позициясидан ташқари) юзага фаол таъсир кўрсатувчи моддалар, ювиш воситалари (шу жумладан ёрдамчи ювиш воситалари) ва тозалаш воситалари.

Мавзуга оид
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
20:30 / 31.01.2026
Гўшт яна қимматлаша бошлади. Ўтган йилда ҳам нархлар кескин ошганди
09:39 / 27.01.2026
Трамп Жанубий Корея учун божларни 25 фоизгача оширишини эълон қилди
09:59 / 23.01.2026