Қишки таътил муддатининг 24 январга қадар узайтирилиши Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига, шунингдек академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва техникумлар ўқувчиларига тааллуқли.

Аммо умумий ўрта таълим мактабларида таътил муддати узайтирилмаган, илгари қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни мактаб ўқувчилари учун қишки таътилнинг охирги куни — 10 январь. III чорак дарслари 11 январдан бошланади.

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланганди. Бугун Олий таълим вазирлиги талабалар учун қишки таътил муддати узайтирилгани ҳақида хабар бериши ижтимоий тармоқларда янглиш фикрларга сабаб бўлганди.