Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Алия мамлакатдаги воқеаларга илк бор изоҳ берди.

«Мамлакатимиздаги фожиали воқеалардан қалбим ларзада. Қурбонлар ва ҳалок бўлганлар учун оғриқ ва таассуфларимни билдиришга сўз тополмаяпман», — деб ёзди у.

«Бу аччиқ сабоқ тарихимиздаги энг сўнггиси бўлсин», — деб таъкидлади Алия Назарбоева.

У ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик ҳамда ўзини ва отасини қўллаб-қувватлаганларга миннатдорлик билдирди.

Алиянинг отаси Нурсултон Назарбоев омма олдида кўриниш бермаяпти. 8 январ куни унинг матбуот котиби Назарбоев Нур-Султонда эканини маълум қилганди.