Республика махсус комиссиясининг 9 январ ва 11 январдаги қарорларига асосан, коронавируснинг “омикрон” штамми туфайли 15 мартдан бошлаб Ўзбекистонга киришда янги тартиб ўрнатилган.
Ташқи ишлар вазирлиги ахборотига кўра:
1. 15 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган фуқаролар (автомобиль ҳаракати бундан мустасно) киришидан камида 48 соат олдин ПЗР усулида ўтказилган коронавирусга салбий тест натижасини тақдим этишлари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудига киришда коронавирус инфекцияси мавжудлигини аниқлаш учун экспресс антиген тестини топширишлари шарт.
2. Қирғизистон ҳудудидан чегара автомобиль ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётган фуқаролар киришидан камида 48 соат олдин ПЗР усулида ўтказилган коронавирус инфекцияси бўйича фақат салбий тест натижасини, бошқа чегарадош давлатлар ҳудудидан кириб келаётган фуқаролар эса коронавирус инфекцияси мавжудлигига экспресс-антиген тест топширишлари керак.
3. Шу билан бирга, 15 январдан бошлаб Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан давлат чегарасини икки давлат фуқароларининг кесиб ўтиши вақтинча тўхтатилади. Қуйидаги тоифаларга мансуб шахслар бундан мустасно:
- ҳаво йўллари орқали кирувчи барча тоифадаги фуқаролар;
- ватанига қайтган Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари (кейинги ўринларда томонларнинг фуқаролари деб юритилади);
- ҳукуматлараро курьерлик алоқаси ходимлари;
- халқаро юк ташишни амалга оширувчи ҳайдовчилар;
- расмий (ҳукумат) делегациялари таркибида бўлган шахслар;
















