Ўзбекистон | 18:00 / 15.01.2022
4513
2 дақиқада ўқилади

Oziqovqat.com сайти YouTube’да фаолият бошлади

Oziqovqat.com — асосан фермерлар ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар учун мўлжалланган инновацион платформа бўлиб, эндиликда сайт YouTube ижтимоий тармоғида ҳам ўз канали фаолиятини йўлга қўйди. Каналда Ўзбекистондаги энг муваффақиятли бизнес эгалари фаолияти мукаммал тарзда ёритиб борилади. Канал орқали соҳага эндигина кириб келаётган, тажрибали мутахассислар фикрига муҳтож, омадли тадбиркор бўлишни истаган бизнесменлар ўзларига керакли барча тавсияларни олишлари мумкин.

Oziqovqat.com’нинг YouTube’даги илк кўрсатуви Bonanza, Zo’rbanan ва Bananjon брендлари асосчиси Аҳмаджон Ҳамидов билан бўлди. Ўз тадбиркорлигини бундан 30 йил аввал 2 килограмм банандан бошланган бизнес эгаси бугунги кунда ойига 2500 тонна бананни Ўзбекистон бозорларига етказиб бермоқда. Шунингдек, кўрсатувда коронавируснинг банандан тарқалганлиги ҳақидаги миш-мишларга ҳам ойдинлик киритилади.

Эслатиб ўтамиз, Oziqovqat.com орқали Ўзбекистонда фаолият юритаётган озиқ-овқат бозорлари, қишлоқ хўжалиги ва Ўзбекистоннинг аграр сектори билан боғлиқ турдош соҳаларда фаолият кўрсатувчилар – фермерлар, чорвадорлар ҳамда Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидаги манфаатдор мижозларга улгуржи ва чакана тарзда сотиш ҳамда харид қилиш имконияти яратилган. Унда турли озиқ-овқат маҳсулотлари, ўрамлар, ускуналар ва бошқа товарларни етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини сотишлари мумкин. Ҳозирга қадар Oziqovqat.com иловаси ва сайти ишга туширилган эди.

Гулмира Тошниёзова
Тайёрлаган Гулмира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид