Автотранспорт воситаларининг сони кундан кунга ошиши, фуқаролардан ҳудудий ЙҲХБ РЎ ва ИОБ (ТРЎ ва ИОБ) бўлинмаларида ариза ёздириш ва тўловлар учун кассада кутиш ҳолатлари кўпайишига ва баъзан бу навбатлар соатларгача чўзилишигача олиб келмоқда.
Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида E-RIB.UZ платформаси ишлаб чиқилди. Тизим фуқароларга қуйидаги қулайликларни яратади:
- Аризаларни ўзи мустақил исталган жойда, исталган қурилма (компьютер, ноутбук ёки телефон) ёрдамида ёзиш;
- Тўловларни Uzcard ёки Humo банк карталари ёрдамида платформанинг ўзидан онлайн тўлаш;
- Техник кўрик марказлари манзиллари ҳақида маълумот олиш;
- Автотранспорт воситасини рўйхатга олиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар олиш
Бундан ташқари дастур томонидан ёрдам хизмати гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, ушбу гуруҳлар ёрдамида фуқаро автотранспорт воситасини рўйхатлаш ва қайта рўйхатлашга оид барча саволларига E-RIB.UZ мутахассисларидан жавоб олади. Бунга қадар фуқаролар автотранспорт воситаларини рўйхатга олишда ҳар бир савол ёки ҳуқуқий ёрдам учун ЙҲХБ бўлинмасига бориб, инспекторга мурожаат этиши керак эди. Шундан ҳам кўриниб турибдики, дастур фақатгина инновацион ечим бўлиши билан бир қаторда, ҳуқуқий кўмакчи ҳамдир! Табиийки фуқаролар бундан жудаям хурсанд. E-RIB.UZ хизматидан фойдаланган фуқаро, бошқаларга ҳам ушбу дастурдан фойдаланишни тавсия этмоқда.
Дастур орқали жисмоний ва юридик шахслар қуйидаги хизматлардан фойдаланишлари мумкин:
- Янги автотранспорт воситасини рўйхатга олиш
- “Техпаспорт” алмаштириш
- Олди-сотди бўлган автотранспорт воситасини рўйхатга олиш
- Ҳадя ёки мерос бўлган автотранспорт воситасини рўйхатга олиш
- Аукцион асосида олинган автотранспорт воситасини рўйхатга олиш
- ва бошқа турдаги рўйхатлаш хизматлари
Дастур қаерларда ишламоқда?








