Жаҳон | 16:54 / 21.01.2022
4774
1 дақиқада ўқилади

TikTok пуллик обуна хизматини синовдан ўтказишни бошлади

Аввалроқ Instagram ана шундай функцияни синашни бошлаганди.

Фото: Getty Images

Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли TikTok муаллифларга ўз контентига обуна бўлганлик учун тўлов олиш имконини берувчи янги сервисни синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда The Information хабар берди.

Ҳозирда мазкур иловада фойдаланувчилар муаллифларга виртуал совға жўнатиши, муаллифлар эса совғаларни ҳақиқий пулга алмаштириши имконияти мавжуд.

Аввалроқ Instagram блогерлар гуруҳи орасида пуллик обуна хизматини синовдан ўтказаётганини маълум қилганди. Янги сервис муаллифларга бевосита трансляция ва сторисларни фақат пул тўлаган обуначиларга кўрсатиш имконини беради. Instagram 2023 йилгача муаллифлардан бу функция учун комиссия олмайди.

Ўтган йили Twitter шунга ўхшаш Super Follows функциясини йўлга қўйганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид