Ўзбекистон | 09:29 / 24.01.2022
3221
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда таниш аёлнинг интим видеосини ижтимоий тармоқларда тарқатишини айтиб пул олган шахслар ушланди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида таниш аёлнинг интим видеосини ижтимоий тармоқларда тарқатишини айтиб пул олган шахслар қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Шароф Рашидов туманида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар шу туманда яшовчи, ўзларига аввалдан таниш бўлган аёлдан пул ундириш учун тил бириктиришади.

Улардан бири аёл билан жинсий алоқада бўлганида ҳолат телефон ёрдамида видеотасвирга олинади. Сўнг ушбу видеотасвирни ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик учун аёлдан 3 миллион сўм талаб қилишади.

Аёл бу ҳақда вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилади. Унинг аризасига кўра ўтказилган тезкор тадбирда йигитлардан бири Жиззах шаҳри Олмазор кўчасида аёлдан талаб қилинган пулни олиб, шериклари билан тақсимлаётганда ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далил билан ушланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Йигитларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид