Савдо бўлимини кучли ходимлардан ташкил топган, тизимлашган жараёнлар асосида ишлайдиган ва энг муҳими муайян даромад олиб келадиган машинага айлантириш йўлларини ўрганинг!

  • Савдо кўнгилдагидек бўлмаяптими?
  • Режалар бажарилмаяптими?
  • Ходимлар тез-тез алмашиб турадими?
  • Мижозлар рақобатчиларга ўтиб кетяптими?
  • Савдодан келадиган фойда тушиб кетдими?
  • Ходимларни самарадорлиги пастми?
  • Насияга сотишга тўғри келяптими?

Жараёнлар ва бошқарувчиларнинг малакаси тўғриланмас экан, бу каби ҳолатлар такрорланаверади, чунки самарали савдо бўлими = яхши тизимлаштирилган жараёнлар + қобилиятли бошқарув.

Юқоридаги саволларнинг барчасига жўяли жавоб, ишончли ва аниқ қўлланмаларни қаердан топиш мумкинлиги ҳар бир йирик ва кичик бизнес эгаларини қизиқтиради. Чунки бугунги кунда тадбиркор бўлиш осондир, аммо уни фойда келтирувчи бизнесга айлантириш мушкул масала.

Пул, меҳнат, энергия, вақт сарфлаб бирор соҳада тадбиркорликни бошлаган ҳар бир бизнесмен ундан келадиган фойдани кўзлайди, албатта. Ўз бизнесини кенгайтиришни, савдони оширишни ва шу орқали ўз брендини янги чўққиларга кўтаришни орзу қилмаган тадбиркор – тадбиркор эмас.

Аммо ўз малакасини оширмасдан бир жойда тўхтаб қолиш бу йўлдаги энг катта тўсиқ ҳисобланади.

10 йилдан буён юртимиздаги энг гигант корхоналарга савдони ошириш ва тизимлаштириш бўйича кўмаклашиб келаётган Marketbridge асосчиси, савдо бўйича малакали консультант ва бизнес-тренер Акмал Насриддинов ўз бизнесидаги савдога оид муаммоларни бартараф этишни истаган тадбиркорларни ўзининг навбатдаги бир ойлик курсларига таклиф этади.

Савдо жамоасини шакллантириш, режаларни тўғри қўйиш, ҳамма камчиликларни кўрсатувчи ҳисобот ва назорат тизимларини жорий қилиш, ходимлар ва мижозлар учун рағбатлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва шу орқали савдо тизимини бошқаришни, барқарор ўсишни ва бугунги рақобатбардошлик муҳитида ҳар қандай рақобатчилардан устунликни сақлашни истаганлар ушбу курсда албатта қатнашиши лозим. Зеро, фақатгина тизимлаштирилган нарсани бошқариб бўлади.