Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллий маҳсулотларни давлат органлари томонидан кафолатли харид қилиш тизими жорий этилади
Президентнинг “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2022 йил 1 апрелдан бошлаб ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўшма молиялаштириш йўналишида Тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:
- маркетинг тадқиқотлари, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш жараёнларида технологик кўмаклашиш, хорижий мутахассислар ва консалтинг компаниялари томонидан жиҳозларни ўрнатиш ва ишга тушириш;
- тендерлар ёки технология лицензиарларининг энг яхши таклифларини танлаш асосида аниқланадиган замонавий юқори технологияли асбоб-ускуналар қийматининг 50 фоизини тўлашга.
Ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўшма молиялаштириш йўналишида инвестиция шартномалари доирасида жалб қилинган хорижий инвесторларнинг маблағлари, биринчи навбатда, илмий тадқиқотлар ва тижоратлаштиришга тайёр бўлган технологиялар трансферини қўшма молиялаштиришга йўналтирилади.
Тармоқлараро кооперацияни қўллаб-қувватлаш соҳасида трансферга тайёр илмий ишланмалар ва технологияларни тижоратлаштириш мақсадида Электрон кооперация портали орқали сотишга рухсат берилади.
Республика ҳудудида аввал ишлаб чиқарилмаган, маҳаллий корхоналар томонидан ўзлаштириладиган маҳсулотларни давлат органлари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар томонидан ўрта муддатли шартнома тузиш орқали кафолатли харид қилиш тизими жорий этилади. Бунда:
- кафолатли харид қилиш шартномалари бўйича танловлар ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар рўйхати доирасида амалга оширилади;
- ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар рўйхати давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали, электрон кооперация портали ҳамда манфаатдор вазирлик ва ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.
Бунда давлат органлари ва устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларга ўзининг импорт маҳсулотларга талаби асосида мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотларни ўзлаштираётган корхоналар билан кафолатли харид қилиш тўғрисидаги шартномаларни тузишга рухсат берилади.
Мавзуга оид
15:21 / 09.03.2026
Ўзбекистон маҳсулотларини энг кўп харид қилаётган давлатлар айтилди
11:44 / 01.05.2025
Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталоги юритилади
09:51 / 15.04.2025
Иркутскда Ўзбекистон маҳсулотларини тарқатиш мажмуаси қурилиши мумкин
14:12 / 22.02.2025