Ўзбекистон | 10:45 / 28.01.2022
5927
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар 1200га яқин

ССВ касалланишлар сони яна ортгани, сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 1186 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани, 1400га яқин киши тузалгани ва 3 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2022 йил 27 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 219663 (+1186) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Бир кун олдин 1117та янги касалланиш ҳолати ҳақида хабар берилганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 67 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 33 нафари Андижон вилоятида,
  • 43 нафари Бухоро вилоятида,
  • 40 нафари Жиззах вилоятида,
  • 35 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 24 нафари Навоий вилоятида,
  • 21 нафари Наманган вилоятида,
  • 50 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 15 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 46 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 129 нафари Фарғона вилоятида,
  • 56 нафари Хоразм вилоятида,
  • 124 нафари Тошкент вилоятида,
  • 503 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 57 нафар, 
  • Андижон вилоятида 50 нафар,
  • Бухоро вилоятида 86 нафар,
  • Жиззах вилоятида 29 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 39 нафар, 
  • Навоий вилоятида 21 нафар,
  • Наманган вилоятида 86 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 43 нафар, 
  • Сирдарё вилоятида 16 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 55 нафар,
  • Фарғона вилоятида 224 нафар, 
  • Хоразм вилоятида 31 нафар,
  • Тошкент вилоятида 216 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 446 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 209417 (+1399) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, коронавирусга чалинган беморлардан 3 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 1554 нафарни ташкил қилди.

Вазирлик сўнгги бир кунда яна 216 кишида пневмония аниқлангани ҳақида хабар қилган.

Мавзуга оид