Коронавирус: Кунлик ҳолатлар яна камая бошлади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда сўнгги бир кунда 1104 кишида касаллик аниқлангани, 242 нафар бемор тузалгани, 3 киши вафот этгани тўғрисида хабар берди.
«2022 йил 29 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 221919 (+1104) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Кунлик ҳолатлар кетма-кет учинчи кун камайди - 27 январь куни 1186та, 28 январь куни 1152та янги ҳолат аниқланганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 67 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 30 нафари Андижон вилоятида,
- 47 нафари Бухоро вилоятида,
- 34 нафари Жиззах вилоятида,
- 30 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 19 нафари Навоий вилоятида,
- 41 нафари Наманган вилоятида,
- 59 нафари Самарқанд вилоятида,
- 15 нафари Сирдарё вилоятида,
- 39 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 116 нафари Фарғона вилоятида,
- 52 нафари Хоразм вилоятида,
- 102 нафари Тошкент вилоятида,
- 453 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 51 нафар,
- Навоий вилоятида 15 нафар,
- Самарқанд вилоятида 13 нафар,
- Сирдарё вилоятида 4 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
- Фарғона вилоятида 9 нафар,
- Хоразм вилоятида 5 нафар,
- Тошкент вилоятида 71 нафар,
- Тошкент шаҳрида 67 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210022 (+242) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, коронавирусга чалинган беморлардан 3 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 1561 нафарни ташкил қилди.
Вазирлик сўнгги бир кунда яна 217 кишида пневмония аниқлангани ҳақида хабар қилган.
Мавзуга оид

11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди

10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди

10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди

11:15 / 02.12.2022