“Тараққиёт стратегияси”нинг Миллий иқтисодиётни ривожлантириш бўлимида келгуси 5 йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни – 1,6 баробар (1750 доллардан 2800 долларга) ва 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг АҚШ долларидан ошириш ҳамда “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига кириш учун замин яратиш мақсад қилинган.
Мазкур мақсадга эришиш учун, 2022 йилга қуйидагилар режа қилинган.
Ялпи ички маҳсулот
Халқаро молия институтлари билан биргаликда келгуси 5 йил учун бир нечта сценарийли макроиқтисодий прогноз (макромодел) ишлаб чиқилади. Бунда:
- ялпи ички маҳсулотни 100 млрд АҚШ долларига етказиш ва аҳоли даромадларининг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;
- таркибий ислоҳотларни амалга оширишда иқтисодиётга таъсирини баҳолаш;
- иқтисодий ўсиш учун зарур бўлган энергия манбалари билан таъминлаш;
- ташқи бозорлардаги ўзгаришларни прогнозлаштириш ва иқтисодий ўсишга ташқи омиллар таъсирини юмшатиш;
- ҳудудлар ва тармоқларнинг иқтисодий ўсишдаги ҳиссасини аниқлаш орқали “ўсиш нуқталари”ни белгилаш ва бошқалар.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров зиммасига 2022 йил август ойигача асосий макроиқтисодий йўналишлар бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.
2023-2025 йиллар учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ишлаб чиқилади, бунда:
- иқтисодий ўсиш даражасининг ўртача 6,5 фоиздан юқори бўлиши;
- инфляциянинг 2024 йилдан 5 фоиз таргет кўрсаткичи даражасида ушлаб туриш;
- пул-кредит, бюджет-солиқ сиёсатлари ва таркибий ислоҳотларни ўзаро мувофиқлаштириш кўзда тутилган.
Инфляция
Инфляциянинг монетар омилларини пасайтириш ҳисобига доимий инфляцион мақсадга (таргет) эришиш бўйича чоралар кўриш кўзда тутилган. Бунда:
- қатъий пул-кредит шароитларини сақлаб қолиш, шу жумладан, иқтисодиётга кредит қўйилмалари ўсиш суръатини (16-18 фоиз) ялпи ички маҳсулот номинал ҳажми ўсиш суръатлари билан мутаносиб бўлишини таъминлаш;
- пул-бозоридаги операциялар бўйича 2-3 фоизлик реал ижобий фоиз ставкалари шаклланишини таъминлаш;
- Марказий банкнинг пул-кредит инструментларининг инфляцияга таъсирини кучайтириш;















