Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, музокара давомида икки томонлама ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Инфратузилмавий ривожланиш, энергетика, уй-жой коммунал хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ОТБ билан биргаликда амалга оширилаётган умумий қиймати 5 миллиард долларлик 29 лойиҳанинг ҳозирги ҳолати кўриб чиқилди.
ОТБнинг 2022-2024 йилларга мўлжалланган мамлакатлар билан операцияларнинг бизнес-режаси доирасида Ўзбекистонда умумий қиймати 2,8 миллиард долларга тенг бўлган 27 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 524 миллион долларлик 3 лойиҳа 2022 йилда ҳаётга жорий этилади.
Томонлар маъқулланган ташаббусларни амалга оширишни жадаллаштириш ва кўриб чиқилаётган лойиҳаларни келишиш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олди.
















