Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яна 2та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш режа қилинмоқда
«Сирдарё ИЭС» АЖда қуввати 1200-1500 кВт ва «Фарғона ИЭМ» АЖда қуввати 1800-2000 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича лойиҳа ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ Техник бошқарма бошлиғи Ойбек Зоҳидовнинг таъкидлашича, тизимда энергия самарадорлигига эришиш, ёқилғи-энергия ресурсларини тежаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш орқали маҳсулот таннархини янада пасайтиришга эришиш ушбу лойиҳалардан кўзланган асосий мақсад ҳисобланади.
Лойиҳада тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиб, тайёр ҳолда амалга оширишда иштирок этишни истовчилар учун «Сирдарё ИЭС» АЖда sdtes.uz ва «Фарғона ИЭМ» АЖда fiem.uz расмий веб-сайтларида эълонлар берилди.
Аввалроқ, 2023 йилнинг якунига қадар Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятларида қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилиши маълум қилинганди.
Шунингдек, 2025-2026 йилларда республика бўйлаб жами қуввати 1 800 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилиши режа қилинган.
Мавзуга оид
17:40 / 07.07.2026
Нефт маҳсулотлари захирамиз 2−3 ой учун етарли — Энергетика вазирлиги
14:31 / 25.06.2026
Энергетика вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
16:15 / 22.06.2026
“Қуёшли хонадон” доирасида фуқароларга пул тўланмаяпти. Расмий идоралар сукутда
15:08 / 21.06.2026