Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда қарздор ота фарзандларига 200 миллион сўм алимент тўлади
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида қарздор ота фарзандларига 200 миллион сўм алимент тўлаган. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Паст Дарғом туман судининг қарорига асосан қарздор Ш.Х.дан ундирувчи Г.М.га уч нафар фарзандининг таъминоти учун даромаднинг учдан бир қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Суд қарорига асосан МИБ Паст Дарғом туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган. Олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.
Йиллар давомида бир неча огоҳлантиришларга қарамасдан алимент пулларини тўламаган қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мобайнида олиб борилган кейинги тушунтиришлардан тўғри хулоса чиқарган қарздор ота фарзандлари вояга етгунигача ҳисобланган 200 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берган.
Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
20:26 / 10.05.2026
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ошди
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
08:33 / 24.04.2026