29 январь куни Riviera Mall’нинг марказий залида Payme компанияси томонидан ташкил этилган кенг кўламли тадбир бўлиб ўтди ва у ерда юзлаб гувоҳлар кўз ўнгида узоқ кутилган бош суперсовринлар ўйини ўтказилди.

Тадбир муҳити
«Кўк Чой» гуруҳининг мусиқий жўрлигида бошловчилар ушбу ҳаяжонли воқеани баҳам кўриш учун мажмуага ташриф буюрганларни фаол таклиф қилишди. Акция кўлами, қимматбаҳо совғалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бетакрор бошловчиларнинг иштироки кўпчиликнинг эътиборини тортди. Меҳмонлар орасида катта ўйин иштирокчилари ҳам, шунингдек, нима бўлаётганига қизиққан тасодифий меҳмонлар ҳам бор эди. Одамлар нафақат яратилган саҳна атрофида тўпланишди, балки Riviera СКМнинг барча 3 қаватидан бўлиб ўтаётган тадбирни томоша қилиб туришди.

Иштирок этиш шартлари ва қимматбаҳо совғалар
Payme акциясида 1- дан 5-даражагача эришган ярим миллиондан ортиқ одам иштирок этди. Илованинг ҳар бир фойдаланувчиси иштирок этиши мумкин эди. 22.11.21 дан 21.01.22 гача иштирокчилар Payme содиқлик дастурида баллар тўплашди. Баллар Payme иловаси орқали исталган транзакцияни амалга ошириш орқали тўпланиб, 100 сўм учун 1 балл тарифи бўйича ҳисобланди. 1- ва ундан юқори даражага етган барча иштирокчилар акция доирасида Яндекс.Плюсга 3 ойлик обуна учун промо-кодни, шунингдек акция ҳамкорларидан бошқа бонусларни қўлга киритдилар.
21 январь куни соат 23:59да ташкилотчилар томонидан ҳар бир иштирокчининг тўплаган баллари қайд этилди. 22 январь куни эса соат 10:00да содиқлик дастури иштирокчиларига тезкор совғаларнинг онлайн-ўйинига ҳавола кўрсатилган пуш-хабарномалар юборилди. Тўғридан тўғри Payme иловасида омадни синаб кўриш ва тезкор совғалардан бирини, жумладан, ҳамкорларнинг совғаларини, пул мукофотларини, махсус мерчларни ва техникаларни ютиб олиш мумкин эди.
22 январь кунидаги акция якунига қадар ютиб олиниши мумкин бўлган тезкор совғалардан ташқари, иштирокчилар iPhone 13 Pro Max, PlayStation 5, Дубайга икки кишилик саёҳат, Малдив оролларига икки кишилик саёҳат сингари асосий совринлар ўйинида ҳам ўз омадларини синаб кўришлари мумкин эди. Шундай қилиб, 29 январь куни тўғридан тўғри эфирда рандомайзер ёрдамида бош совринларнинг омадли соҳиблари аниқланди.














