Жамият | 13:47 / 06.02.2022
14442
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда Volvo юк машинаси ағдарилиб кетди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида юк машинаси ағдарилиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 6 февраль куни соат 10:10ларда, М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши халқаро автомобил йўлининг Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи 84-километрида оғир юк ортиб кетаётган машина ағдарилиб кетган.

1987 йилда туғилган ҳайдовчи М.Й. бошқарувида бўлган Volvo русумли юк машинаси Тошкент-Каттақўрғон йўналишида кетаётганда бошқарувни йўқотган ва ағдарилиб кетган. Оқибатда машинага юкланган маҳсулотларга зарар етган, шунингдек, ҳайдовчи тан жароҳатлари олган.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Каттақўрғон тумани ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид