Жаҳон | 16:57 / 10.02.2022
16918
1 дақиқада ўқилади

Лавров Британия ташқи ишлар вазири билан музокараларни «кар ва соқовнинг суҳбати» деб атади

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокара ўтказди.

Фото: Россия ТИВ

Россия-Британия музокаралари борган сари ҳафсалани пир қилмоқда ва «кар билан соқовнинг суҳбати»ни эслатмоқда. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс билан ўтказилган музокарага ана шундай таъриф берди.

«Ростини айтсам, кар билан соқов суҳбатлашгандек бўлгани ҳафсаламни пир қилди. Гўёки қулоқ солаётгандекмиз, лекин ҳеч нарсани эшитмаяпмиз», — деди у.

10 феврал куни Сергей Лавров Москвада Лиз Трасс билан музокара ўтказди.

Лиз Трасснинг сўзларига кўра, Украинага босқин узоқ давом этадиган низога айланиши мумкин.

"Агар Украинага бостириб кирилса, бу босқин дарҳол муваффақият билан якунланмайди, у узоқ давом этадиган низога айланиши мумкин", - деди у.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид