
“Ўзгидромет” хабарига кўра, 11-12 февралда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг кузатилади.
11 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятлари ва 12 февраль куни республиканинг қолган ҳудудларида, тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларда ёғингарчилик кузатилади (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин.
















