Жамият | 13:27 / 11.02.2022
35076
1 дақиқада ўқилади

Андижонда касалхонада портлаш содир бўлди

Фото: ФВВ

Бугун, 11 февраль куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманининг Қоракўрпа маҳалласида жойлашган шифохонада газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 7 киши жабрланган.

Ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Воқеа жойида ФВВнинг минтақавий бошқарма қутқарувчилари ишламоқда.

Абдували Қурбонов
Тайёрлаган Абдували Қурбонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид