Президентнинг “Профессионал таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан ислоҳотларни жадаллаштириш ва касбий кўникмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб тўлиқ ёки қисман давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган профессионал таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади, унга мувофиқ:

а) қуйидагиларнинг:

касб-ҳунар мактаби ўқитувчиси, психологи, ёшлар етакчиси ва тарбиячисининг базавий тариф ставкалари умумтаълим муассасаларининг тегишли ходимлари базавий тариф ставкаларига;

касб-ҳунар мактаби биринчи малака тоифасига, иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва малака тоифасига эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкалари тегишли равишда умумтаълим муассасаларининг иккинчи малака тоифали ўқитувчиси, олий маълумотли ўқитувчиси ва ўрта махсус маълумотли ўқитувчисининг базавий тариф ставкаларига;

профессионал таълим муассасалари “Кутубхоначи” лавозимининг базавий тариф ставкаси халқ таълими муассасаларидаги “Кутубхона мудири” лавозими базавий тариф ставкасига тенглаштирилади;

б) коллежларнинг раҳбар ва педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари касб-ҳунар мактабларининг тегишли раҳбар ва педагог ходимларининг базавий тариф ставкасига нисбатан 5 фоизга оширилган ҳолда белгиланади;

в) техникумларнинг раҳбар ва педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари касб-ҳунар мактабларининг тегишли раҳбар ва педагог ходимларининг базавий тариф ставкасига нисбатан 10 фоизга оширилган ҳолда белгиланади;

г) таълим йўналишлари (мусиқа ходими) бўйича якка тартибдаги ўқув машғулотлари тайёрлов йўналишларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, тасдиқланган намунавий ўқув режаларига мувофиқ таълим соҳасига ажратиладиган давлат бюджети маблағлари доирасида молиялаштирилади.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

  • умумтаълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкаларини оширишни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинганда, профессионал таълим муассасалари тегишли ходимларининг базавий тариф ставкалари мутаносиб равишда оширилади;
  • профессионал таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама уларнинг фаолият самарадорлигига қараб белгиланади;